
Роналду "Камп Ноу"да Мессини устидан кулди (фото)
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча Испания суперкубоги доирасида “Барселона”га қарши бўлиб ўтган дастлабки баҳсда заҳирадан майдонга тушиб, 80-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этишга мувоффақ бўлди.
Қизиғи шундаки, 32 ёшли португалиялик футболчи ушбу голни ҳудди Месси Мадридда бўлиб ўтган сўнгги эл-класикода ўз голини нишонлаганидек нишонлади ва қайсидир маънода аргентиналик футболчининг устидан кулди.
Айтиш лозимки, либосини ечиб голни нишонлаш Роналдуга қимматга тушди. Аниқроғи, у орадан 2 дақиқа ўтиб, ҳакам томонидан 2-сариқ карточка билан огоҳлантирилди ва натижада майдонни тарк этди.
Фикрлар