Роналду кетма-кет иккинчи йил

Бугун Лондонда ФИФА йилнинг энг лауреатлари аниқланди. Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 2017 йил ФИФАнинг "Тhe Best" мукофоти эгасига айланди.

Қайд этиш жоиз, ўтган мавсум Роналду 46 баҳсда иштирок этди ва 42 та гол киритиб, 12 голга ассистентлик қилди ҳамда 4 та жамоавий совринни қўлга киритди.

Эътиборлиси, ўтган мавсум ҳам мазкур мукофот айнан португалиялик форвардга топширилган эди.