Роналду мард бўлсанг, Мессининг зўрлигини тан ол!
Ads
 
 
Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Хавьер Клементе Ла лигада тўп сураётган ва дунёнинг энг кучли футболчиси номига даъвогар бўлган "Барселона" тўпурари Лионель Месси ва "Реал" етакчиси Криштиану Роналдунинг бир биридан устун томонларини айтди.
 
- Мессини ҳаммани ортда қолдиради, - деди Хавьер Клементе. - У бошқалар уддалай олмаган ишларни қилади. Лекин бу қолган футболчилар зўр эмас, деганини билдирмайди. Масалан, Криштиану Роналдунинг қорин мушаклари Мессиникидан яхши ривожланган, бўйича баланд, жисмонан кучли, "иккинчи қават"да яхшироқ ўйнайди. Баъзи нарсалар борки, уларда Роналду Мессидан устун. Месси эса техникаси, ўйинни олиб бориш усули бўйича португалиялик футболчидан олдинда. Роналду Мессининг зўрлигини мардоновор тан олиб, дунёнинг энг зўр иккинчи ўйинчиси эканидан фахрланиши керак.
 
 
Испания чемпионатининг жорий мавсумида Лионель Месси ўн иккита, Криштиану Роналду эса ўнта гол урди.