Роналду Mediaset телекомпаниясини судга бермоқчи

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду севгилиси Жоржине Родригес ҳақида репортаж тайёрлаган Mediaset телекомпаниясини судга бермоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, ушбу лавҳада Жоржинанинг оиласидагилар билан муносабатлари яхши эмаслиги ҳақида айтилган. Аниқроғи, у Роналду билан муносабатларга киришганидан сўнг ўз ота-онаси билан гаплашмай қўйган.

33 ёшли португалиялик футболчи эса ушбу ҳолатдан жаҳл отига минган ва лавҳани эфирдан олиб ташлашга бел боғлаган.