Роналду: Мен - футбол тарихидаги энг зўр футболчиман
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Мадриднинг "Реал" клуби ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду France Football нашри томонидан тассис этилган "Олтин тўп" совринини фаолияти давомида 5-марта қўлга киритди.

32 ёшли футболчининг сўзларига кўра ундан кўра кучлироқ футболчи ҳали дунёга келмаган. 

"Мен - футбол тарихидаги энг зўр футболчиман", - дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Криштиану Роналду "Олтин тўп" совринини қўлга киритиш борасида асосий рақобатчиси ҳисобланган Лионель Мессига етиб олди. Боиси, шу пайтга қадар аргентиналик футболчида ҳам 5та "Олтин тўп" бор эди.