Роналду: Мен бундан фахрланаман
Ads

 

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Европанинг 2016/17 йилги мавсумдаги  энг яхши футболчиси деб топилганидан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Менинг мақсадларим ҳеч қачон ўзгармайди. Мен бу йил ҳам “Реал” ва Португалия термаси билан максимал даражадаги ютуқларга эга чиқишни истайман. Мен бундай маросимда қатнашаётганимда хурсандман ва яна бир бор Европанинг энг яхши футболчиси деб топилганимдан фахрланаман. Мен жамоадошларимга раҳмат айтаман ва уларни ҳам табриклайман. “Реал” мухлисларига катта раҳмат. Шунингдек, менга ушбу совринларни қўлга киритишда ёрдам берган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мен бундан жуда хурсандман”, – деб айтиб ўтди португалиялик футболчи.