Роналду: Мен жуда бахтлиман
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "France Football" нашри томонидан таъсис этилган "Олтин тўп" совринини қўлга киритди. Ушбу мукофотни қўлга киритганидан сўнг португалиялик форвард қуйидагиларни гапириб ўтди.

"Албатта, мен жуда бахтлиман. Мен буни ҳар йили кутаман. Ўтган мавсумларда қўлга киритилган совринлар менга бу совринни қўлга киритишда ёрдам берди.
"Реал"дагилар ва мени шу даражага етишишимда ўз хиссасини қўшган барчага ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман", - деб айтиб ўтди Роналду.

Маълумот учун, йил давомида 57 баҳсда иштирок этиб, 49 бор гол киритиб, 13 бор ассистентлик қилиб, 4 та жамоавий турнирда ғолиб чиққан Роналду ушбу мукофотни фаолияти давомида 5-бор қўлга киритди.

У бунга қадар 2008, 2013, 2014, 2016 йилларда ҳам ушбу совринга эга чиққан эди.