Роналду миллий чемионатлардаги 400-голини киритди
Ads

Айни дақиқаларда Италия А Серияси 4-туридан ўрин олган "Ювентус" ҳамда "Сассуоло" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда.

Мазкур учрашувнинг 50 ва 64-дақиқасида Криштиану Роналду гол киритишга эришди. Шу тариқа португалиялик футболчининг миллий чемпионатлари доирасидаги 400-голини киритди.

У "Спортинг" сафида Португалия чемпионатида 3, МЮ сафида Премьер-лигада 84 та, "Реал" сафида Ла Лигада 311 та гол киритган. Қолган иккита гол эса "Ювентус" сафида А Серияда киритилди.

 

Минбар

Барча блоглар