Роналду “МЮ”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа билан машғулотлар ўтказди. У кеча клуб ихтиёрига етиб келган ва ўша кунги тайёргарликларнинг маълум бир қисмида иштирок этган.

Криштиану “қаймоқранглилар” билан Скопье шаҳрида 8 август куни “Манчестер Юнайтед”га қарши УЕФА суперкубоги баҳсида қатнашмаслиги мумкин, бироқ футболчи мазкур баҳсда иштирок этадиган ўйинчилар рўйхатига киритилган.

Испан матбуотининг ёзишича, футболчига бунинг ўрнига “Барселона”га қарши кечадиган Испания Суперкубоги финалига кучлироқ тайёргарлик кўриш вазифаси юклатилган.