Роналду
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду жароҳатидан соғайиб сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 34 ёшли португалиялик футболчи кеча товонидан олган жароҳати боис жамоанинг кечаги кунги машғулотларини ўтказиб юборган эди. Бироқ, у бугун қолган жамоадошлари билан тенгма тенг шуғулланган. Шу боис у якшанба куни “Наполи”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Маълумот учун, Роналду жорий мавсум “Ювентус” сафида 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.