Роналду Нистелройнинг рекордини такрорлади
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳужцмчиси Криштиану Роналду кеча ПСЖга (2:1) қарши бўлиб ўтган баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Шу тариқа португалиялик форвард ЕЧЛнинг кетма-кет 9та учрашувида ҳам майдонни голсиз тарк этмади ва бу кўрсатгич борасида голландиялик машҳур ҳужумчи Руд Ван Нистелройнинг рекордини такрорлади. Айтиш лозимки, Нистелрой ушбу 9та баҳсда жами 12та гол киритган бўлса, Роналдуда бу кўрсатгич 14тани ташкил этади.