Роналду ўз рекордини янгилади

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида сафарда АПОЭЛга қарши кечган баҳсда дубль қайд этишга эришди.

Bleacher Report нашрининг маълум қилишича 32 ёшли португалиялик футболчи 2017 йил ҳисобида ушбу мусобақада жами 18 марта рақиблари дарвозасини ишғол этган.

Айтиш керакки, Роналду учун ушбу кўрсатгич фаолиятидаги энг яхшиси бўлди. У 2013 йил ЕЧЛда жами 15та гол урган бўлса, бу кўрсатгич 2015 йилда 16тани ташкил этган эди.

Энди Роналдуда жорий йил ҳисобидаги голлари сонини ошириб олиш имконияти бор. Боиси, “Реал” гуруҳ босқичининг сўнгги турини ўз майдонида Дортмунднинг “Боруссия” клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!