Роналду Пересдан ПСЖ ҳимоячисини сотиб олишни сўради
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа президенти Флорентино Пересдан ПСЖ ҳимоячиси Маркиньюсни таркибга қўшиб олишни сўраган.

90minutos нашри тарқатган хабарга кўра, португалиялик футболчи қанот ҳимоячиси Хесус Вальехонинг асосий жамоа сафида ўйнашга тайёр эмаслигини, бироқ бразилиялик футболчига яхши ўринбосар бўлишини айтиб ўтган.

Вальехо ўтган мавсум "Айнтрахт"да ижара асосида тўп сурган. Немис клуби у билан келишувни узайтиришни хоҳлаган эди, бироқ "Реал" устози Зинедин Зидан футболчини қайтариб олди.