"Манчестер Юнайтед" футболчиси Криштиану Роналду қишки трансферлар ойнасида Италия А Сериясига қайтиши ҳақида хабарлар чиқа бошлади. Хўш, бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Шу борасида озроқ фикр юритишга қарор қилдик.

"Наполи" учун бефойда харид

Ҳа, қанчалик ғалати эшитилмасин, ҳозир кўпчиликда шундай вариант мавжуд. Криштианунинг аввалги тезлигининг қолмагани, прессингларда фаол иштирок эта олмаслиги ва жамоавий футболдан тушиб қолиши мана шу каби фаразларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

Айни пайтда "Наполи" жуда ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Клуб Еврофутболда энг намунали ҳаракат қилаётган 3 жамоадан бири. Лигада пешқадамлик қилмоқда, ЕЧЛда 100 фоиз натижа қайд этиб, гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилиб бўлган. Кўриб турганингиздек, неаполликлар авжига чиққан ҳозир.

Шунга қарамай, клуб барибир Криштианунинг маошларини қоплаб беришни истамаслиги ҳақиқатга яқин. Жамоа азалдан юқори сумма талаб қиладиган трансферларга ижобий қараб келмаган. Футболчининг маоши камайишига рози бўлиши эса ишониш қийин бўлган ҳолат, бизнингча.

кр7нап

Роналду учун наф келтирадими?

Қизиқ савол. Жавоб эса ижобий. Сабаби, "Рони" ҳозир асосий таркибда майдонга тушишга, гол уришга муҳтож. У захирадан тушиб, вазиятни ўзгартиришга одатланмаган. Португал доим асосий планда, етакчи ролида бўлиши керак. У жамоага куч бериб турадиган қўшимча "винт" эмас, "мотор"нинг ўзгинаси. Тен Хаг "мотор" энди эскирганини ҳаммага исботлаб қўймоқчи ва буни деярли уддалади ҳам.

Криштиану ҳамон юқори даражада эканини кўрсатиш учун имкон берилишини кутишга мажбур ёки бошқа жойда ўша имконни қўлга киритиши лозим. Кутиш афсонага маъқул келавермаслигини ҳисобга олсак, у нисбатан кучсизроқ лигада ўзини синаб кўргани яхшироқ вариант.

roni

МЮга ушбу трансфер энди фақат фойда келтиради

Афсуски, сиз тўғри ўқидингиз. Роналдунинг кетиши "қизил иблислар" учун фақат "плюс" бўлади. Секин-асталик билан бош мураббий жамоани шунга руҳан тайёрлаб бормоқда. "Юнайтед" мухлислари юлдузисиз клубини кўришга тобора ўрганиб қолди. Унинг фақат номигина ишқибозлар учун юпанч бўлиб турибди. Амалда захирада қолиб кетаётган, турли ўзига ярашмаган қилиқлар кўрсатаётган ТОП даражадаги ҳужумчининг Манчестерни тарк этиши жамоа учун улкан фожиа бўлмайди.

Юқори маош, ички муҳитга ўта кучли таъсири, юқори ҳаракатдаги футболга тўла мос келмаслиги каби омиллар кетиш учун яхшигина сабаб бўла олади.

cr7napoli

Криштиануга нисбатан ҳеч қандай ғараз ёки "ҳейтер"лигимиз йўқ. Шунчаки тан олиб айтадиган бўлсак, МЮда мегаюлдуз аввалги даражасидан тушиб бораётгани кўриниб қолмоқда. У яна поғоналардан поғоналарга кўтарила оладиган футболчи, фақат имкон берилса бўлгани. Биз GOATнинг футболдаги афсонавий ҳикояси чиройли якун топишини истаймиз. Шунга тайёр туришимиз ва буни тўғри қабул қилишимиз шарт. Зеро, ҳар қандай ибтидонинг ўз интиҳоси бор.

 

Шоҳрух Зоиров мақоласи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
27/10/2022 22:58
krish. hammasini ongli ravishla qilapti. kurasizla. Jahon chempionatini yonderadi javob. bu bola. tualetka ham reja buyicha keradi. fudbolki fudbol. uzini. sogligi ham biladi.