Роналду

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “қироллик клуби” бош мураббийлигига иккита мутахассиснинг номзодини маъқулламоқда.

Marca нашрининг хабар беришича 33 ёшли португалиялик футболчи янги мавсум "Сантьяго Бернабеу"да Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм") ёки Юрген Клоппдан ("Ливерпуль") бирини кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала мутахассис ҳам ўз жамоасида қолиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.