Роналду “Реал” машғулотларига қўшилди(фото)

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоасининг машғулотларига қўшилди. Португалиялик футболчи таътилни эрта тугатиб, якка тартибда шуғилланаётган эди.

Роналду машғулотларнинг илк қисмида умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этди. Сўнг, якка тартибда машғулотларни давом эттирди.

Криштиану 8 август куни бўлиб ўтадиган УEФА Суперкубоги учун “Манчестер Юнайтед”га қарши кечадиган ўйинда иштирок этмаслиги кутилмоқда. Бироқ у “Барселона”га қарши ўтадиган Испания Суперкубоги учун баҳсларда иштирок этиши айтилмоқда.


Фото: "Реал Мадрид"

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар