Роналду
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналду ўзининг жамоадаги мавқеини янада яхшилаб олди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра португалиялик футболчининг ватандоши Пепе “Реал”дан кетганидан сўнг, у Серхио Рамос ва Марселолардан сўнг иккинчи вице-сардори бўлади. Бу эса унга бевосита клуб президенти билан жамоа манфааатлари масалаларини муҳокама қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Роналду “Реал”даги фаолияти давомида биринчи марта 2013 йил “Реал Сосьедад”га (4:3) қарши баҳсда сардорлик боғичи остида майдонда ҳаракат қилган эди. Боиси, ўша баҳсда Икер Касильяс ва Гонсало Игуаинлар майдонни тарк этишган, Рамос ва Марсело эса умуман учрашувда иштирок этишмаган эди.