Роналду савобли ишга қўл урди

«Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания ва Португалияда давом этаётган ўрмон ёнғинларида жабр кўрганларга ёрдам беришга қарор қилди.

Унинг синглиси Катя Авейру хабарига кўра, футболчи 370 нафар фуқарога кўрсатилган тиббий ёрдам харажатларини тўлаб берган.

Испания ва Португалияда юз берган кучли ёнғинлар натижасида 45 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган эди.