Роналду йил охирига қадар Португалия термасига чақирилмайди
Ads

“Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду йил охирига қадар Португалия терма жамоасида ўйнамайди. Бу вақт ичида португаллар Италия, Польша ва Шотландияга қарши майдонга тушадилар.

Аввалроқ португалиялик футболчи сентябр ойида ўтказилган Миллатлар Лигаси турнири учун термага чақирилмаган эди. Шундай қилиб, у Турин жамоасига яхшироқ мослашишга ҳаракат қилади.

O Jogo нашри тарқатган хабарга кўра, Роналдунинг ўзи октябр ва ноябр ойида термасининг ўйинларига чақирмасликларини сўраган.

Шундай қилиб, Роналду бу ойда Польшага қарши Миллатлар лигаси ҳамда Глазгода Шотландияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушмайди.

Ноябрда Португалия Италия (17 ноябр) ва шунингдек, Миллатлар лигасида (20 ноябр) яна Польшага қарши ўйнайди.