Роналду ёмон кўрадиган дарвозабон Туркияга йўл олди
Ads

 

Испаниянинг “Малага” клуби дарвозабони Кардос Камени Туркиянинг “Фенербахче” клуби аъзосига ўтди. Бу ҳақда “Малага” расмий сайти маълум қилди.

Маълум бўлишича, камерунлик дарвозабон Истанбул томон йўл олди ва у ерда сўнгги ҳужжатларни имзолайди. Дарвозабоннинг тақдимот маросими шартнома имзоланганидан бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал “Фенербахче” жамоаси “Лион”дан Матьё Вальбуэнани ўз сафига қўшиб олганди.

Қайд этиш керакки, “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Малага”га қарши ўйинларда Карлос Идрисс Камени дарвозасига гол уришга доим қийналган.