Роналду:
Ads

“Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналду Турин супер клуби ва “Реал” Мадридни ўзаро таққослади.

“Ювентус”да қайси футболчи мени ҳайрон қолдирди? Кимнидир алоҳида тилга олишим адолатсизлик бўлади, бироқ айтишим мумкинки “Юве” мен ўйнаган энг зўр жамоа. Бу ерда биз бир жамоамиз. Бошқа жамоаларда шундай: ҳамма ўзини бошқалардан зўр деб ҳисоблайди. Аммо бу ерда барча футболчилар бир ҳил даражада. Улар жуда камтарин ва фақат ғалаба қозонишни хоҳлашади. Мадридда ҳам футболчилар камтар эди...Лекин бу ерда бу нарсани яхшироқ ҳис қиляпман. “Ювентус” “Реал”дан фарқ қилади, у кўпроқ оилага ўхшайди”, - дейди 33 ёшли португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2009-2018 йилларда “Реал” Мадридда тўп сурган.