Роналду
Ads

Туриннинг “Ювентус” клубига кўчиб ўтиши айтилаётган “Реал” форварди Криштиану Роналду янги жамоасида ўзига рақам танлади.

BeIN Sports тарқатган хабарга кўра 33 ёшли португалиялик футболчи “кекса синьора” сафида 7-рақамда тўп суради. Айтиш лозимки, ушбу рақам айни дамда жамоанинг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хуану Куадрадога тегишли. Бироқ, янги мавсумда у Роналдуга берилади.

Роналду определился с игровым номером в "Ювентусе"

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Роналду Германияда тиббий кўрикдан ўтгани ва “Ювентус” билан дастлабки келишувни имзолагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.