Роналду
Ads

"Ливерпуль" ўз таркибини "Ювентус" форварди Пауло Дибала билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра агар туринликлар Криштиану Роналду билан шартнома имзолашса, у ҳолда Дибаланинг асосий таркибдаги ўрни сўроқ остида қолади. Мерсисайдликлар эса ушбу имкониятдан унумли фойдаланишиб, 24 ёшли аргентиналик футболчини ўз сафларига жалб этишмоқчи.

Маълумот учун, Дибала якунланган мавсум “Ювентус” сафида жами 46та ўйинда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 26та гол киритишга эришган.