Роналду
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду жамоанинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

33 ёшли португалиялик футболчи мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра ҳаммадан кўп овоз тўплади.

Эслатиб ўтиш лозимки, Роналду ўтган ой “кекса синьора” сафида жами 5та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.