Роналду
Ads

Хабарингиз бор кеча “Ювентус” Турин дербисида Криштиану Роналдунининг пенальтидан киритган ягона голи эвазига “Торино”ни мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, 33 ёшли португалиялик футболчи томонидан киритилган гол “кекса синьора”нинг А Сериядаги юбилей 5000-голи сифатида тарихга кирди. Туринликлар ушбу натижага эришган илк жамоага айланишди.

Маълумот учун, “Ювентус” айни дамда А Серияда ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. Турин супер клуби иккинчи ўринда бораётган “Наполи”дан нақд 11 очкога илгарилаб кетган.