Роналдудан юз ўгиришди!

“Бавария” раҳбарияти жамоа ҳужум чизиғига “Манчестер Юнайтед” тўпурари Криштиану Роналдуни олиб келиш фикридан қайтди, деб хабар тарқатмоқда Sport1 нашри.

Манбанинг таъкидлашича, “Бавария” мутасаддилари 37 ёшли юлдузнинг трансфери клубнинг молиявий тизимини ишдан чиқаришини инобатга олиб, португалиялик ўйинчидан воз кечган.

Бундан ташқари, мюнхенликлар ўзини клуб манфаатларидан устун қўядиган футболчининг жамоага келишини истамаяпти. Роналду эса, айнан ана шу тоифага мансуб  ижрочи ҳисобланади.

Аввалроқ, Роналдуга “Манчестер Юнайтед”нинг барқарорликка эриша олмаётгани ёқмаётгани ва шу боис у клубдан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!