Роналдунинг дисквалификацияси 1та ўйингача қисқартирилиши мумкин

Бугун Испания футбол федерацияси “Реал” клубининг португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг дисквалификацияси борасида берган апелляциясини кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 13 август куни “Барселона”га (1:3) Испания суперкубоги дастлабки баҳсида ҳакамни туртиб юборгани учун 4та, қизил карточка учун яна 1та, жами 5та учрашувга четлатилган эди.

Marca нашрининг хабар беришича, тез орада 32 ёшли футболчининг дисквалификацияси 1та учрашувгача камайтирилади.