Роналдунинг дубли

Италия кубогининг ярим финал босқичи доирасида “Интер” ўз майдонида “Ювентус”ни қабул қилди.

“Сан Сиро”даги баҳсда гарчи мезбон ҳужумчиси Ромелу Лукаку (9') ҳисобни очган бўлсада, кейинчалик Криштиану Роналду (26', 35') кетма-кет 2 та гол уриб жамоасининг муҳим ғалабасини таъминлади. Шу тариқа “Ювентус” 1:2 ҳисобида “Интер” устидан ғалаба қозонди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)