Роналдунинг кетиши

"Реал" Мадрид клуби португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду жамоадан кетгач, сезиларли даражада кам гол урмоқда.

“Қироллик клуби” Роналду ўйнаган пайтларда 503 та ўйинда рақиб дарвозасига 1385 та гол урган. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 2,75 та гол тўғри келади, деганидир. Криштиану жамоани тарк этгач, “Реал” 241 та ўйин ўтказди ва уларда 136 та гол урди. Бу битта ўйинда ўртача 1,77 та гол урилаётганидан далолат беради.

Аниқроқ қилиб айтганда, Роналдудан сўнг “Реал”нинг самарадорлиги 35,6 фоизга пасайиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Роналдуни 2009 йилда “Манчестер Юнайтед”дан сотиб олган эди. У 2018 йилга қадар мадридликлар шарафини ҳимоя қилди ва шундан сўнг, 117 млн евро эвазига “Ювентус”га кўчиб ўтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)