
Роналдунинг Саудия чемпионатида урган илк голи 16-тур безагига айланиши мумкин (видео)
"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг "Ал-Веҳда" дарвозасига киритган биринчи голи (4:0) Саудия Арабистони чемпионати 16-турининг энг яхши голи номинациясига даъвогар бўлди.
Португалиялик ҳужумчи билан биргаликда "Абхи" ҳужумчиси Наваф Ал-Сади ва "Ал-Иттиҳод" вакили Ромариньо киритган тўплар ҳам мазкур совринга даъвогарлик қилмоқда.
"Ал-Веҳда" билан ўйинда Роналду 21, 40, 53 ва 61-дақиқаларда гол уриб, покер муаллифига айланганди.
Саудия Арабистони чемпионатининг энг яхши голи учун овоз бериш лиганинг "твиттер" саҳифасида бўлиб ўтмоқда.
Комментарии