Роналдунинг севгилиси Жоржина биринчи марта оилавий расмни намойиш этди (Фото)

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригес португалиялик футболчидан қиз фарзандни дунёга келтиргани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун испаниялик модель Жоржина Родригес ўзининг интаграмдаги саҳифасида оилавий расмни эълон қилди.

Ушбу расмда оиланинг барча аъзоси жам бўлган. Шунинг учун бу Роналду оиласининг дастлабки фотоси. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу жуфтликнинг тўй маросими август ойида, Роналду ЖЧ–2018 турниридан кейин таътилга чиққанида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)