Роналдунинг янги “Олтин тўпи” муносабати билан Nike янги бутса чиқарди (фото)
Ads

Пайшанба куни “France Football” нашри 2017 йилнинг энг яхши футболчисига “Олтин тўп” мукофотини топширади.

Ушбу совринни қўлга киритиш учун асосий даъвогарлар – Криштиану Роналди ва Лионель Мессилардир.

Илгарироқ, португалиялик футболчи ушбу совринга эга чиқиши ва мазкур соврин Париждаги Эйфел минорасида топширилиши борасида хабарлар чиққан эди.

Интернетда эса Nike компанияси томонидан Роналдунинг ушбу мукофоти шарафига чекланган миқдорда буцалар чиқаргани борасидаги хабарлар пайдо бўлди.

Nike Mercurial Superfly V  номли 1000 та бутса чиқарди. Унда  ‘Quinto Triunfo’   (“5-муваффақият” сўзи ёзилган) сўзлари ёзилган.