Росицки ўзининг хайрлашув учрашувини ўтказди (фото)
Ads

Кеча чехиялик машҳур футболчи Томаш Росицкининг хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсда фаҳрийлардан иборат Чехия терма жамоаси Росицкининг дўстларидан ташкил топган дунё терма жамоасига қарши ўйнади. Голларга бой кечган учрашувда чехияликлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Чехия терма жамоаси – Дунё терма жамоаси - 5:2

Голлар: Коллер, 11 - 1:0, Эвертон, 22 - 1:1, Коллер, 24 - 2:1, Ван Перси, 34 - 2:2, Росицки, 37 (пенальти) - 3:2, Вахоушек, 41 - 4:2, Росицки-кичкина, 59 - 5:2.