Росс Баркли: Балким Азар айни дамда дунёнинг энг яхши футболчисидир

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Росс Баркли жамоадоши Эден Азарнинг имкониятларини жуда юқори баҳолади.

“Балким у айни дамда дунёнинг энг яхши футболчисидир. Азар сўнгги 5-6 йил ичида юқори даражада ўйин кўрсатиб келмоқда.  Месси ва Роналду билан тенглаштириш? Улар Эдендан кўра қизғанчиқроқ. Чунки Азар улардан фарқли равишда кўпроқ голли узатмаларни амалга оширади. У жамоаси ғолиб чиқишини хоҳлайди”, - дейди Баркли.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум “Челси” сафида жами 7та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!