Россия - Туркия учрашувининг барча чипталари сотилиб бўлинди

Хабарингиз бор бугун ЖЧ-2018 мезбони – Россия терма жамоаси ўз майдонида Туркияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Россия терма жамоасининг твиттердаги расмий саҳифаси тарқатган хабарга кўра ушбу учрашувга чиқарилган чипталарнинг барчаси сотилиб бўлинган.

Маълумот учун, Россия – Туркия баҳси Москвадаги  «ВЭБ Арена»да Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Ушбу стадион 30 минг ишқибозга мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!