Россия - Хорватия учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди
Ads

Кеча Сочидаги “Фишт” стадионида ЖЧ-2018нинг чорак финалидан ўрин олган Россия ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари 2:2 ҳисобида жанговор дуранг билан якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди ва унда омад Хорватия терма жамоасига кулиб боқди.

Ўйиндан сўнг Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич ФИФА томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.