Россия чемпионатида яна бир машҳур футболчи тўп суриши мумкин
Ads

“Ювентус”дан кетгач эркин агент мақомида юрган ярим ҳимоячи Клаудио Маркизио фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Corriere di Torino нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли италиялик футболчига Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Таъкидлаш керакки, питерликларга бу йўлда Лиссабоннинг “Спортинг” клуби рақобат қилиши мумкин.

Маълумот учун, Маркизио ўтган мавсум “Юве” сафида жами 20та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.