Россия драматик кечган ўйинда Испанияни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

Бундан бироз аввал ЖЧ-2018нинг 1/8 финалидан ўрин олган Испания ҳамда Россия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

Драматик кечган учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобида дуранг билан якунлангач ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида эса омад мусобақа мезбонларига кулиб боқди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!