Россия фуқаролигини олишга яқин турган футболчи Парагвай терма жамоасига чақирилди
Ads

Москванинг "Спартак" клуби икки футболчиси ўз терма жамоаларига чақирилишди.

Ярим ҳимоячи Софьян Ханни Алжир терма жамоаси сафига бориб қўшилади. Парагвай терма жамоаси хавбек Лоренсо Мельгарехони чақириб олди.

Илгарироқ, Мельгарехо Россия Федерацияси фуқаросига айланиши мумкинлига ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълумот учун, хавбек 2012-2013 йилларда Парагвай терма жамоаси сафида икки ўртоқлик учрашувида иштирок этган.