Россия кубоги. Шомуродов "Ростов"ни мусобақада олиб қола олмади

Бугун Россияда мамлакат кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган “Ростов” жамоаси 1/8 финал доирасида ўз майдонида “Амкар”ни қабул қилди.

Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ғолиб номи аниқланмади. Ҳамюртимиз 105-дақиқада захирадан майдонга туширилди ва “Ростов”нинг пенальтилар сериясидаги илк зарбасини айнан Шомуродов амалга ошириб, уни голга айлантирди. Бироқ дастлабки 5 зарбада ҳам ғолиб номи аниқланмагач, пенальтилар серияси бир хатога қадар олиб борилди.

Афсуски, Элдорнинг чеккига яна бир бор пенальти тепиш тушди ва бу сафарги зарбани дарвозабон бартараф этди. 

Якунда “футбол лотореяси”да меҳмонлар 10:9 ҳисобида ғалабага эришиб, чорак финал йўлланмасига эга чиқишди.

Россия кубоги. 1/8 финал

Ростов – Амкар 1:1

Пенальтилар серияси:  9:10

Голлар: 0:1 – 19 Идову, 1:1 – 40 Паршивлюк.

Ростов – Песьяков, Ингасон, Устинов, Паршивлюк, Вилюш, Могилевец (Макеев, 54), Гацкан, Зуев (Шомуродов, 105), Ионов (Думбия, 86), Маер, Бухаров.

Амкар – Нигматуллин, Милькович, Идову (Прокофьев, 93), Сиваков, Конде, Огуде, Гащенков (Мельников, 87), Баланович, Костюков (Зайцев, 67), Белоруков, Бодул.

Огоҳлантиришлар: Маер (60), Конде (109).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!