Россия матбуоти “Локомотив” (Москва) ўзбекистонлик 18 яшар вундеркиндни олаётганини бонг урмоқда!

Россия премьер-лигасида Ўзбекистон футболи тарбияланувчилари Элдор Шомуродов ва Остон Ўруновнинг муваффақиятли ўйинларидан кейин рус клубларининг миллий чемпионатимизда тўп сураётган истеъдод эгаларига қизиқиш тобора ортиб бормоқда.

Россия оммавий ахборот воситалари юқори ўринлар учун курашаётган Москванинг “Локомотив” жамоаси 18 ёшли Жасур Жалолиддиновни трансфер қилиш масалаларини якунлаётгани ҳақида ёзмоқда.

жалолиддинов2_1

“Локомотив” раҳбарияти бўлажак трансфер бўйича “Бунёдкор” клубига мурожаат қилди. Ярим ҳимоячи айни пайтда 450-500 минг еврога баҳоланмоқда ва тез орада бу трансфер расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Жасур Жалолиддинов 2018 йилнинг август ойида “Бунёдкор” таркибида дебют учрашувини ўтказган. У Ўзбекистон чемпионати юқори лигасида ўйинга тушган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирган. Дебют учрашувини ўтказган куни Жасур 16 ёшу 80 кунлик эди.

жалолиддинов4_1

Бундан ташқари, ҳамюртимиз 2019 йилнинг октябрь ойида The Guardian нашри томонидан эълон қилинган “2002 йилда туғилган дунёнинг 60 нафар энг иқтидорли ёш футболчилари” рўйхатидан жой олди.  

Статистик маълумотларда Жасур Жалолиддинов “Бунёдкор” таркибида 18 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига учта гол киритган ва жамоадошларига учта голли пас узатган.

Жасур анчадан буён Европа клублари эътиборида турганини айтиш жоиз. У Италиянинг “Беневенто” клубига ҳам бориб, маҳоратини ошириб келганди. Шунингдек, Туркиянинг “Бешиктош” жамоаси ҳам ўзбек футболчисига жиддий қизиқиш билдирди. Бироқ, футболчининг ўзи sports.uz порталига берган интервьюсида унга таклифлар кўплиги, лекин мутахассислар ва яқинлари билан маслаҳатлашиб, легионер сифатидаги фаолиятини Москванинг “Локомотив” жамоасида бошламоқчилигини маълум қилган эди.

5981557685125

Дарҳақиқат, кўпчилик унинг бу қарорини тўғри, деб ҳисобламоқда. Европанинг кучли чемпионатлари ва машҳур клубларига боргани билан 18 ёшли футболчи бор истеъдодини намойиш эта олмаслиги ёки унга  маҳоратини кўрсатиш учун етарли даражада имкон берилмаслиги мумкин. Тарихда бунақа вазият кўп бўлган. Биз учун эса бир пайтлар ёшлигида “Ювентус” билан шартнома имзолаб, Турин клуби таркибига кира олмаган Илёс Зейтуллаевнинг тажрибаси ёрқин мисол бўла олади.

Бугунги кунда ўзбекистонлик футболчилар учун Россия премьер-лигасида муваффақиятли тўп суриш орқали Европанинг кучли клублари эътиборини қозониш энг мақбул вариантлардан бири бўлиб қолмоқда. Хусусан, “Ростов”да тўпурарлик қобилиятини кўрсатаётган Элдор Шомуродов айнан Россиядаги ўйинлари билан европаликлар эътиборига тушди.

1563182463_0_18_2631_1498_600x0_80_0_0_c1a6580906a49e688d395043f590b018

 “Локомотив” раҳбарияти ва “Бунёдкор” ўртасидаги келишувга кўра, Жасур Жалолиддинов москваликлар билан шартнома имзолаганидан кейин ярим йил давомида Ўзбекистон чемпионатида тўп суради. Кейин Москвага учиб кетади.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rostgo'y
15/06/2020 19:59
Bervorina 18 yosh bulsa yoshakan demasdan mbappe jaxonni oberdi bu yoshda bizikilachi 26 yosh bulsa xam yosh dishadi tekinga bervorina uuin amalyoti kuchayadi mtj ga foyda xozirgi termamizga tortadigan 2 ta uyinchi bor shomurodov bn urunov qolganlari uz ustida ishlashi kerak 120 daqiqa yugurip charchamaydigan xolatga opkelish kerak masalan chetdagi uyinchila bitta uyinda 15km yuguradi bizzikila 5 km chetka europaga berish kere ???????? the same bu osiyoda arab koreala befoyda kop pul beradi lekin tajribasi europanikidan kam ancha past
Abbos Axmedov
17/06/2020 01:42
Shomurodov va Urunov debsiz Jaloliddin Masharipov Doston Hamdamov va yana uylab qarasa yahshi yosh tajribali fudbolchilar bor Mana masalan yaqinda uzbekiston fuqoroligini olgan Igor Golbon xam bor