Россия мундиаллар тарихига кирди

Хабарингиз бор кеча ЖЧ-2018нинг “А” гуруҳи 2-турида Россия терма жамоаси Миср 3:1 ҳисобида енгди.

Эътиборлиси, ушбу ғалаба россияликларни жаҳон чемпионатлари тарихига олиб кирди. Гап шундаки, Россия айни дамда ўтган 2та турдан сўнг 8та гол уриб, ўз дарвозасиан бор йўғи 1та тўп ўтказиб юборган. Бу эса мезбон мамлакатлар орасидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Бунгача бу борада энг яхши натижа Италияга тегишли эди. Италияликлар 1934 йилги ўз майдонларида бўлиб ўтган мундиалнинг дастлабки икки турида ғалаба қозонишган ва тўплар нисбати 8 – 2 кўринишида бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!