Россия терма жамоаси ўз рекордини янгилади

Россия терма жамоаси биринчи бўлимдан сўнг Чехияни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратмоқда.

Эътиборлиси, россиялик футболчилар ушбу голларни киритишлари учун бор йўғи 29 дақиқа етарли бўлди.

Таъкидлаш керакки, Россия терма жамоаси рақиб дарвозасига 3та голни бу қадар тез сўнгги марта 2004 йилда киритишганди. Ўшанда руслар Андорра терма жамоаси дарвозасига 32 дақиқа ичида 3та гол киритишга эришишган эди.

Шундан келиб чиқиш мумкинки, Россия терма жамоаси бугун ўз тарихидаги энг тезкор хет-трикни қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!