Россия УЕФА коэффициентлар жадвалида Португалиядан ўтиб кетди

Жорий ҳафта бўлиб ўтган еврокубоклар гуруҳ босқичининг 3-туридан сўнг Россия УЕФА коэффициентлар жадвалида Португалия билан орадаги фарқни янада ошириб олди.

“Спартак” ва “Зенит”нинг ғалабаси ва “Локомотив”нинг қайд этган дуранг натижаси Россияга якунда 1 балл тақдим этди ва энди мамлакатнинг жадвалдаги умумий баллари сони 47,382 баллга етди.

Ўз навбатида еврокубокларда иштирок этаётган Португалиянинг барча жамоалари ушбу турда мағлубиятга учрашди ва бу уларнинг Россия билан орадаги фарқни 5 баллгача узоқлашишига олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА коэффициентлар жадвалидаги 6-ўриндаги мамлакатга 2018-19 ҳамда 2019-20 йилги мавсумларда 3та ЕЧЛ ва 3та ЕЛ мусобақалари учун йўлланмалар ажратилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!