Россияда ўйин пайтида ишламаган табло учун жарима солинди

Россия Премьер-Лигаси тартиб-интизом қўмитаси 3-турда бўлиб ўтган “Рубин” ва “Арсенал” жамоалари ўртасидаги учрашувда таблодаги камчиликлар сабаб, жарима белгилади.

“Рубин” хамда “Арсенал” клублари ўртасидаги ўйиннинг 1-дақиқасидан 17-дақиқасига қадар таблода чемпионат логотипи  кўрсатилинмаган. Қолаверса, бутун бир тайм давомида таблода учрашув вақти кўрсатилмаган. Шу боис, Қозон клубига 10 000 рубл миқдоридаги жарим ёзилди”, – дейилган расмий баёнотда.

Қайд этиш жоиз, ушбу ўйинда Қурбон Бердиев бошқарувидаги “Рубин” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!