Россиянинг “Нефтехимик” клуби Бобир Давлатовни ўз таркибига қўшиб олмоқчи
Ads

Россиянинг Биринчи лигасида иштирок этувчи «Нефтехимик» клуби ўз сафига ҳамюртимиз Бобир Давлатовни қўшиб олмоқчи.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида тўп сурган 20 ёшли футболчимиз Татаристон клуби билан Туркияда ўтадиган йиғинга жўнаб кетган.

Маълумот ўрнида, Бобир Давлатов «Янгиер», «Машъал», Татаристоннинг “Рубин”, Қозоғистоннинг “Зетсу” ҳамда “Актобе” клубларида тўп сурган.