Ads

Бугун Россия кубоги чорак финал босқичи доирасидан ўрин олган "Ростов" ҳамда "Краснодар" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

"Ростов-Арена"да кечган учрашувда мезбонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Учрашувда киритилган ягона голга Ивелин Попов муаллифлик қилди. 

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Элдор Попов томонидан киритилган голга ассистентлик қилганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Маълумот учун, Краснодарда кечган дастлабки қарама-қаршиликда жанговар дуранг натижа қайд этилган эди - 2:2. Шу тариқа Валерий Карпин шогирдлари ярим финал йўлланмасига эга чиқишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: