Роуз фаолиятини "Челси" ёки МЮда давом эттиришга қарши эмас

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Дэнни Роуз агар клуб уни сотишни истаса “Челси” ёки “Манчестер Юнайтед”нинг таклифини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Роуз мусобақаларда ғолиб чиқа оладиган жамоа таркибида ўйнаш истаги борилиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Англия терма жамоаси аъзосининг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!