Рой Хожсон “Кристал Пэлас” имкониятлари ҳақида сўзлаб берди

 

“Кристал Пэлас” жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон “Сток Сити”га қарши (2:1) АПЛ 13-туридан кейин ўз фикрларини билдирди. Лондок клуби ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ғалабага эришганди.

“Биз муваффақиятга эришганимиздан хурсандмиз. Умид қиламизки, бундай ғалабалар хавфли зонадан чиқишимизга ва АПЛда жон сақлаб қолишга ёрдам беради. Гол ўтказиб юборишга муносиб эмасдик, аммо Шакирининг голи шунчаки ажойиб бўлди. Жавоб қайтариш ва ғалабани қўлга киритиш жуда муҳим эди”, – деди англиялик мураббий.

Маълумот учун, АПЛ 13-туридан кейин “Кристал Пэлас” 8 очко билан охирги – 20-ўринни эгаллаб турибди. Ҳисобида 9 очко бўлган “Суонси” 19, “Вест Хэм” эса 10 очко билан 18-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!