Рўзиқул Бердиев: Агар жамоага легионер керак бўлса, бу фақат ҳужумчи бўлади!

 

Хабарингиз бор, бугун 3-турдан қолдирилган “Бунёдкор” – “Насаф” баҳси бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

-Кўриб турганингиздек, бугун футболдаги қонун ўз сўзини айтди. Сен урмасанг, сенга уришади. Ҳаво анча иссиқ бўлишига қарамасдан, мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди. “Бунёдкор” ўз имкониятларидан фойдалана олди.

Биз бу тактикада анчадан бери ўйнаймиз. 3 ҳимоячи билан кўпдан бери фойдаланаяпмиз. Натижада қанотдаги футболчиларимиз орқали кўплаб ҳужумлар яратмоқдамиз.

Жамоани тарк этадиган футболчилар ўрнига муносиблари билан тўлдирамиз. Шерзод Аъзамов ва Элдорбек Суюновни жамоага кўрсатган хизматлари учун раҳмат айтамиз. Уларнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз. Агар легионерлар оладиган бўлсак, фақат ҳужумчи масаласида бош қотирамиз.

Биз вазиятларни ўнглаш учун иккита ҳужумчи билан ҳаракат қилдик. Аммо… Бундай жамоага қарши сафарда ўйнаш жуда қийин.

“Насаф”да олдин ҳам бу каби футболчиларни тарк этиши учраб туради. Ўз навбатида, биз бу вазиятлардан доим чиқиб кетганмиз. Ҳар бир футболчининг ўрнини тўлдира олганмиз, - дейди Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!